Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Президенти халқнинг ташвишлари билан яшайдиган ижтимоий давлат барпо этмоқда


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Президенти халқнинг ташвишлари билан яшайдиган ижтимоий давлат барпо этмоқда

ИСТАНБУЛ, 4 июль. «Дунё» АА/. Туркиянинг «Gözlem» газетасида  «Marmara Group» жамғармаси раҳбари Аккан Сувернинг мамлакатимизда умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган «Ўзбекистон янги уфқ арафасида» сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА

 

Таниқли турк эксперти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев янги Конститутицияда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш, ижтимоий давлат қуриш, маҳалла тизими доирасида маҳаллий бошқарувни мустаҳкамлаш ва халқ ҳокимиятини кучайтириш масалаларини мустаҳкамлашни таклиф қилаётганини урғулаган.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон раҳбари «Халқ, жамият, давлат» ва «Инсон қадри» тамойилларини, шунингдек, яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи эканини таъкидлаб, «Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланган» деган қоидани Конституцияга киритишни таклиф қилганига эътибор қаратилган. Ўзбекистон етакчиси «ижтимоий давлат» тушунчасига ҳам алоҳида  аҳамият қаратмоқда. Ушбу таклифлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларни янада кучлироқ ҳимоя қилишга хизмат қилади, деб фикр билдирган эксперт.

«Бундан ташқари, халқ ҳокимиятини кучайтириш давлатнинг эркак ва аёллар, оила ва болалар, ёшлар ва қариялар, ногиронлар, мамлакат ичидаги ёки ташқарисидаги барча ватандошлар учун қайғуришини кучайтиришга қаратилган нормаларни  Асосий қонунда киритилиши Янги Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичини бошлаб беради. Шунингдек, Президент Конституцияда маҳалланинг мақоми ва бу борада давлат органларининг масъулиятини аниқ белгилаш масаласини кўтариб, маҳалла давлат институтлари тизимига кирмаслиги, маҳаллий масалаларни мустақил ҳал қилиши, бу борада давлат уларга ёрдам бериши кераклигини таъкидлади», деб қайд этади Аккан Сувер.

Муаллифнинг таъкидлашича, Президент халқнинг ташвишлари билан яшайдиган давлат қурмоқчи ва бу давлат институтлари ҳамда органлари халқ учун ишлашини, уларга хизмат қилишини англатади.