
Aгрофорум доирасида ташкилотга аъзо давлатларнинг (Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия ва Туркманистон) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчи компаниялари раҳбарлари таклиф этилган. Бу ўз навбатида компаниялар учун “Б2Б” учрашувлар орқали янги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кооперацион алоқаларни ўрнатиш борасида қулай платформа ҳисобланади.

Туркий агрофорум доирасида агросаноат мажмуасида иқтисодий ўзаро боғлиқликни кенгайтириш, жумладан, аъзо давлатлар ва кузатувчилар ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга товар айирбошлаш ва сармояларни сафарбар этишга эътибор қаратилади.
ЎзА