Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

V Ислом бирдамлиги ўйинларининг айрим спорт турларига қуръа ташланди


V Ислом бирдамлиги ўйинларининг айрим спорт турларига қуръа ташланди

Маълумки, жорий йилнинг 9-18 август кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтади.

Куни кеча мазкур ўйинларнинг жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.  

Дастлаб фақатгина гандбол ва баскетбол 3х3 бўйича аёллар жамоаларимиз ушбу турнирда иштирок этишлари эълон қилинган эди. Кейинчалик волейбол бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси ҳам бўлажак Ислом бирдамлиги ўйинларида қатнашиш учун таклифномага эга бўлди.  

Қуръа якуни бўйича жамоаларимиз мусобақанинг гуруҳ босқичида қуйидаги рақибларга қарши баҳс олиб боради:  

Гандбол. «А» гуруҳи: Сенегал, Бангладеш, Туркия, Ўзбекистон;  

Волейбол. «А» гуруҳи: Ўзбекистон, Индонезия, Туркия, Эрон.  

Ўйинлар дастурига биноан, баскетбол 3х3 мусобақаларида қуръа жамоаларнинг рейтингидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ва натижа тез орада халқаро ташкилот сайтида эълон қилинади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.  

ЎзА.