Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари Иссиқкўлда учрашади


Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари Иссиқкўлда учрашади

ТОШКЕНТ, 19 июль. /“Дунё” АА/. 20 июль куни Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги маълумотига кўра, йиғилишда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари - ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов иштирок этади.

Учрашувда ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари 2022 йил 21 июль куни Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш жараёнини, шунингдек, унинг кун тартиби ва саммитнинг якуний ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқади.