Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Самарқандда янги турк сериали суратга олинмоқда


Самарқандда янги турк сериали суратга олинмоқда

Туркия киноижодкорлари томонидан “Мен бу дунёга сиғмасман” (“Ben Bu Cihana Sığmazam”) сериали устида иш бошланди. Сериал сюжетига кўра, бош қаҳрамонларнинг ҳаётидаги муҳим воқеаларнинг бир қисми Ўзбекистонда юз беради.

Фильм режиссёри – Онур Тан. Сериалда бош ролларни машҳур турк актёрлари Октай Кайнаржа ва Пелин Акил ижро этмоқда. Сериал бутун ҳаётини халқаро жиноятчиликка қарши курашга бағишлаган махсус хизмат агентининг оғир тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон умидсиз вазиятга тушгач, ўлимини сохталаштириб, Ўзбекистонга кўчиб ўтади ва у eрда янги дўстлар орттиради.

Сериал ижодкорлари Самарқанднинг энг гўзал тарихий масканларини кўп миллионли томошабинга намойиш этишни режалаштирган.

– Самарқанд – кўплаб меъморий обидалар ва гўзалликларга бой шаҳар, – дейди Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.–  Суратга олиш ишларининг биринчи куни Регистон майдони ва Улуғбек мадрасасида бўлиб ўтади. Агар сериал дунёнинг юздан ортиқ давлатида намойиш этилса, бу Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига таъсир этиш билан бирга, жаҳон киноижодкорларида ҳам  ко-продукциялар яратишга катта қизиқиш уйғотади.

Гулноза Бобоева, 
ЎзА