Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Тошкентда «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» уч томонлама биринчи учрашуви ўз ишини бошлади


Тошкентда «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» уч томонлама биринчи учрашуви ўз ишини бошлади

ТОШКЕНТ, 2 август. /«Дунё» АА/. Тошкентда уч мамлакатнинг  ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалаларига масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирокидаги «Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия» уч томонлама биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Тадбирни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов очди.

Тадбир кун тартибидан Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасида минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва транспорт соҳаларида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари жой олган.

Учрашув давомида ушбу соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифларнинг ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Тадбир якунлари бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинади.