ТАШКЕНТ, 2 августа. /ИА «Дунё»/. Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг уч томонлама учрашувида сўзга чиққан Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Адил Караисмаилоғлу ушбу учрашувни ўтказгани учун Ўзбекистонга самимий миннатдорлик изҳор этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
- Транспорт инфратузилмаси иқтисодий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи эканлигини англаб, биз мамлакатимиз ва минтақа учун устувор лойиҳаларимизни амалга оширмоқдамиз, - деди вазир. - Хусусан, мамлакатларимиз иқтисодиёти, тараққиёти ва фаровонлигига беқиёс ҳисса қўшадиган Ўрта йўлакка катта аҳамият берамиз. Туркия Осиё ва Европа ўртасидаги Ўрта йўлакда кучли логистика ва ишлаб чиқариш базасига айланди ва муҳим масъулиятни ўз зиммасига олди. Явуз Султон Салим кўприги, 1915 йили Чанаккале кўприги ва Истамбул аэропорти сингари иншоотларга ётқизган сармояларимиз туфайли биз минтақамизда инсонлар ва товарлар ҳаракатланишининг марказига айландик.
Икки томонлама ва транзит ташувларни либераллаштириш бизнинг устувор вазифамиздир. Агар бизнинг шерикларимиз ушбу қадамни қабул қилишса бизнинг савдо-сотиғимиз ҳажми ошади ва халқимизнинг маҳсулотлардан баҳраманд бўлиши арзонлашади ва тезлашади.
Биз Ўзбекистондан бошлаган Е-рухсат тизимининг қўлланилиши йўл хўжалиги эркинлашгунга қадар, яъни йўл- ўтказиш ҳужжатларининг электрон муҳитда алмашуви ва уларни электрон назорат қилиш ҳамда улардан фойдаланиш транспорт соҳаси учун муҳим қулайликларни яратади. Туркий давлатлар ташкилоти доирасида музокаралар олиб борилаётган Қўшма транспорт битимининг имзоланишига катта аҳамият берамиз. Каспий денгизи бўйича ташувлар бизларни мажмуавий транспорт ечимларидан фойдаланишга ундайди.
Агар биз авиация жабҳасига мурожаат қилсак, минтақа мамлакатлари одатда маршрут асосида битта йўналишни афзал билишларини кўрамиз, шунинг учун йўналишда фақат битта авиакомпания ишлайди. Биз фуқаро авиациясида кўп вазифаларни жорий этиш авиация бозорини рақобатга очади, парвозлар нархини пасайтиради ва бозорга янги ўйинчиларни жалб қилади, деб ҳисоблаймиз. Бизларнинг барчамиз бу борада имкон қадар тезроқ чоралар қабул қилишимиз керак.
Умид қиламанки, биз ушбу учрашув муносабати билан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қиламиз ва кейинги йиғилишларимизда янги, йирик ва муҳим лойиҳалар ҳақида мулоқот қилишда давом этамиз.