Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Нодирбек Абдусатторов Туркия баҳсларида қатнашмоқда


Нодирбек Абдусатторов Туркия баҳсларида қатнашмоқда

Айни кунларда Туркиянинг Анқара шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича Туркия супер лигаси мусобақасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.

Туркия шахмат федерацияси сайтининг хабарига кўра, кеча 44-шахмат олимпиадаси ғолиби Абдусатторов илк ўйинни туркиялик Янизхон Эрдогомус билан ўтказди ва ғалабага эришди.

Мазкур турнирда қатнашаётган яна бир шахматчимиз Ортиқ Ниғматов озарбайжонлик Нижат Аббасов билан куч синашиб, имкониятни бой берди.

Туркия шахмат федерацияси томонидан ташкил этилаётган турнирда шахматчилар яккалик ва жамоавий мусобақаларда баҳс олиб боради.

Турнирда 13 та жамоа иштирок этаётган бўлиб, Абдусатторов THY жамоаси таркибида, Ниғматов Коллежлар ассоциацияси жамоаси сафида дона сурмоқда.

Жорий йилнинг 27 августигача давом этадиган ушбу нуфузли мусобақада Туркиянинг етакчи гроссмейстерлари қаторида Болгария, Чехия, Ҳиндистон, Арманистон, Озарбайжон, Германия каби ўнлаб давлатларнинг вакиллари иштирок этмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА