Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Ўзбек адибининг китоби Туркияда нашр этилди


Ўзбек адибининг китоби Туркияда нашр этилди

Туркиянинг “Paradigma Akademi” улуслараро нашриётида ўзбек ёзувчиси Холмуҳаммад Каримийнинг қисса ва ҳикоялардан таркиб топган “Самарқанд фасли” номли китоби ўзбек тилида чоп этилди.

Китобдан ўрин олган асарлар замирида одамларнинг ўзини, ўзлигини  танишга қаратилган мақсад илгари сурилган. Ва бу мақсад табиатга, одамларга, миллатга ҳамда миллийликка нисбатан меҳр-оқибатни уйғотади.

Китоб Туркияда яшовчи миллатдошларимиз учун муносиб ҳадя бўлади, деб умид қиламиз.

Ойдин ЙЎЛДОШЕВА,ЎзА