Меҳмонларни Халқаро ҳамкорлик бўлими бош маслаҳатчиси, профессор Мухтор Носиров қабул қилди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш.
Суҳбат давомида магистратура босқичида таҳсил олаётган талабаларни 1+1 қўшма таълим дастури асосида ўқитиш, докторантура (PhD) ва профессор-ўқитувчилар илмий стажировкасини амалга ошириш бўйича таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, Сакаря университети мутахассислари томонидан СамДУ ўқитувчи ва талабалари учун мунтазам равишда масофавий семинар ташкил этишга қарор қилинди.
Биология муҳандислиги, мехотроника, электроника ва агро муҳандислик соҳасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш юзасидан музокара борди. Ўқишни Туркияда давом эттириш истагида бўлган магистрантларимизга турк тилини ўргатиш масаласи ҳам келишилди. Бир нафар докторант (PhD)га Сакаря университети профессор-ўқитувчилари томонидан илмий раҳбарлик қилиш таклифи берилди.
Учрашув сўнгида томонлар ҳамкорлик меморандумини имзолашди.
Беҳруз ШАМСИДДИНОВ,
СамДУ ахборот хизмати ходими,
Шавкат АКРАМОВ (сурат)