Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Туркия элчиси: Президент Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ислоҳотлар ўз меваларини бермоқда ва бу жараён давом этади


Туркия элчиси: Президент Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ислоҳотлар ўз меваларини бермоқда ва бу жараён давом этади

ТОШКЕНТ, 1 сентябрь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олган Бекар  «Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилган мамлакатмиз давлат мустақиллигининг 31 йиллиги тантаналари чоғида «Дунё» АА мухбирига берган эксклюзив интервьюсида халқимизни ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди.

 

  • Ўзбекистон халқи ва раҳбариятини мамлакат мустақиллиги байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Ўзбекистон мустақил ривожланишнинг 31 йили давомида эришган натижалардан Туркия ҳам беҳад мамнун. Президент Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган ислоҳотлар ўз меваларини бермоқда ва бу жараён  давом этади.

 Байрам арафасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, узоқ муддатли ва кенг қамровли муносабатларни янги босқичга кўтариш борасидаги самарали фаолияти учун  Туркия вице-Президенти Фуат Октай  «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Фурсатдан фойдаланиб, Туркияга кўрсатилган бундай юксак эътибор учун Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдираман. Ўйлайманки, ушбу мукофот икки мамлакат ўртасидаги  ўзаро муносабатларни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.