Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Кейинги ҳафта ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида 15 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашади


Кейинги ҳафта ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида 15 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашади

ТОШКЕНТ, 8 сентябрь. /«Дунё» АА/. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён беринчи юзма-юз учрашуви бўлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

 

“Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади, - деб хабар қолдирди давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Телеграм-каналдаги саҳифасида. - Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди”.

15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида Ташкилотга аъзо давлатлар - Ҳиндистон, Қоғоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, кузутувчи давлатлар – Беларусь, Эрон ва Монголия, меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакатлар – Озарбайжон, Арманистон, Туркманистон ва Туркия етакчилари иштирок этади.