Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади


Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) «Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Тадбирда Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармасининг (SETA) туркиялик мутахассислари, хусусан, фонд профессори, Улудағ университетининг халқаро муносабатлар факультети ўқитувчиси Ферҳат Пиринччи,  Озарбайжон Иқтисодиёт университети профессори, илмий тадқиқотчи Мехмет Юже, Хассан Калёнжу университети ўқитувчиси Мурат Аслан ва бошқалар иштирок этадилар.

SETA   жамғармаси 2005 йилда Анқарада ташкил этилган. Бугунги кунда жамғарма ваколатхоналари Истанбул, Вашингтон ва Қоҳира шаҳарларида мавжуд. Жамғарма миллий, минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича инновация тадқиқотларига бағишланган нотижорат тадқиқот институти ҳисобланади. Унинг асосий мақсади ҳозирги сиёсий ва иқтисодий тамойилларни таҳлил қилишдан иборатдир.