ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Истанбулда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар Ташқи сиёсат идораларининг юқори мартабали вакиллари комиссиясининг икки кунлик йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Комиссиянинг 36-йиғилишида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон делегациялари ТДТ Котибияти кўмагида ташкилот доирасида ишлаб чиқилаётган масалалар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишди.
Учрашувда асосий эътибор 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ТДТ саммитига тайёргарлик кўриш масалаларига қаратилди.