Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентига ҳамдардлик изҳор этди


Ўзбекистон Президенти Туркия Президентига ҳамдардлик изҳор этди

ТОШКЕНТ, 14 ноябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Истанбул шаҳри Бейўғли туманидаги Истиқлол кўчасида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг  телеграм-канали манбасига таянган ҳолда.

 

Ўзбекистон Президенти вафот этганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига таскин-тасалли ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Эслатиб ўтамиз: 13 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16.20 да (Тошкентда -18.20) Туркиянинг Истанбул шаҳридаги сайёҳлар ўртасидаги машҳур кўчада портлаш содир бўлди, прокуратура буни террорчилик ҳаракати, деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистон Бош консуллиги маълумотига кўра, теракт қурбонлари ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.