Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Инвестиция жамғармасини ташкил этишга ҳозирлик кўрилмоқда


Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Инвестиция жамғармасини ташкил этишга ҳозирлик кўрилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 январь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 10-11 январь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича  тегишли Битим лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон экспертларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Тадбирда Ўзбекистон томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) вакили иштирок этди.

ИССВ маълумотига кўра, Туркий инвестиция жамғармаси туркий давлатлар томонидан ташкил этилган биринчи ва асосий қўшма молия институтига айланади ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг иқтисодий салоҳиятини, улар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳизмат қилади, жамғарма маблағлари эса қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Жамғарма фаолияти — тадбиркорликни рағбатлантириш, янги иш ўринларини яратиш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши каби устувор йўналишларни ўз ичига олади.

Учрашув якунлари бўйича ҳар бир иштирокчи давлатда ҳужжат лойиҳасини келишиш бўйича ички тартиб-қоидаларни қисқа муддатларда якунлаш бўйича келишувга эришилди ва режалаштирилган қўшма тадбирлар доирасида Битимни имзолашга келишиб олинди.

Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш 2023 йилга мўлжалланган.