Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Антакия: зилзилалардан кейинги ҳаёт...


Антакия: зилзилалардан кейинги ҳаёт...

Туркияда вайронкор зилзила қурбонлари сони 39 672 нафарга етган. Айни дамда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Тирик ёки жонсиз инсонлар йўқлигига ишонч ҳосил қилингач, ҳудудлар вайроналарга айланган бинолар қолдиқларидан тозаланмоқда.

Аҳолининг ҳозирча бошпанаси йўқ, вайроналар остидан яқинларининг олиб чиқилишига ҳамон умид билдиришмоқда.  

Турк халқининг бошига оғир мусибат тушганлигига ҳали кўп бўлмади.  Аммо халқ дарсликлар, китоб ва ўқув қуролларидан иборат расталарни четлаб ўтмаяпти.  

Эҳтимол, маърифат - яшаш учун макон танламайди деганлари шунгадир?