Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Туркия билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилади


Ўзбекистон Туркия билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилади

ТОШКЕНТ, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти  «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» ги қарорни имзолади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

 

Ҳужжат билан, Ўзбекистон билан Туркия ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида битим тасдиқланди.

  Мазкур битим  Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг  Ўзбекистонга  расмий ташрифи давомида 2022 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

  Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

 

«Дунё» АА архивидан олинган сурат.