Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази - “ANKASAM” директори Меҳмат Сейфеттин Эрол “Ўзбекистон 24” телеканалига интервью берди


Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази - “ANKASAM” директори Меҳмат Сейфеттин Эрол “Ўзбекистон 24” телеканалига интервью берди

АНҚАРА, 6 март. /«Дунё/. Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази - “ANKASAM” директори Меҳмат Сейфеттин Эрол “Ўзбекистон 24” телеканалига интервью берди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Унда туркиялик эксперт журналистнинг Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг Марказий Осиё минтақасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қандай баҳолаши ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Марказий Осиёда ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва интеграция жараёнлари жадаллашгани яққол кўриниб турганини қайд этгани ҳолда тарихан Турк ва Ислом маданиятининг муҳим цивилизация маркази бўлган Ўзбекистон бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёевнинг доно раҳбарлигида «Учинчи Ренессанс» даврига мустаҳкам замин ҳозирлаётганини, Янги Ўзбекистон обод, барқарор ва хавфсиз Марказий Осиёни барпо этишга ҳаракат қилаётганини таъкидлайди.

“Ўзбекистонда ижтимоий тотувлик билан бир қаторда марказ ва ҳудуд ўртасидаги ишонч ҳам “Янги Ўзбекистон” ғояси билан энг юқори даражага кўтарилди, дейди у. Ушбу ишонч муҳитини Марказий Осиё давлатлари орасида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, Тошкент маъмуриятининг Остона билан ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланаётгани, Бишкек билан чегара муаммоларининг ҳал этилиши Шавкат Мирзиёевнинг тинчликсевар ва конструктив ташқи сиёсати ҳамда унга билдирилган ишончнинг самарасидир”.

Суҳбатда Марказий Осиёда барқарорлик ва ҳамкорликка интилиш жадаллик касб этгани ҳам қайд этилган бўлиб, Ўзбекистон етакчиси билан бирга минтақада “тилда, фикрда, ишда бирлик” ғояси ҳаётга тадбиқ этилиши кучайгани эътироф этилган.

“Янги Ўзбекистон раҳбари Ш.Мирзиёев ўз мамлакати, шунингдек, Марказий Осиё учун ўзи истаган келажакни режалаштираётганга ўхшайди. Бу йўналишда асосий йўл харитасини тайёрлар экан, Ш.Мирзиёев ўзи қабул қилган “халқ манфаати ва инсон қадри” тушунчалари билан бирга “Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёнинг тинч ва барқарор ривожланиш” тамойилларини ҳам ҳаётга татбиқ этмоқда.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа ташкилотлар эълон қилган ҳисоботларга назар ташлайдиган бўлсак уларда Марказий Осиёдаги барқарорлик ва тараққиёт жараёнлари яққол тилга олинади. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари икки томонлама ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида мустаҳкам ва умумий иродани қабул қилдилар. Бу жараённинг энг муҳим ташвиқотчиси  Ш.Мирзиёевдир. Шу сабабдан ҳам Тошкент маъмурияти ва Ш.Мирзиёев Бишкекдан Остонагача, Aшхободдан Душанбегача катта ҳурмат қозонган ва ишончли иттифоқчи сифатида тилга олинади”, дейди Меҳмат Сейфеттин Эрол.

У Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан чегараларини очиш минтақа учун қанчалик муҳимлиги тўғрисидаги саволга жавобан қўшни давлатлар билан чегараларини очган Ўзбекистон Марказий Осиё тинчлиги, фаровонлиги ва барқарор ривожланишида биринчи навбатда иқтисодиёт катта аҳамиятга эга эканлигини Тошкент теран англашини қайд этган. “Чегараларнинг очилиши, хусусан, чегара савдосини ўсиши  давлатлар ва чегарадош шаҳарлар иқтисодиётига сезиларли даромад келтиради, халқлар ўртасидаги чегара ва тўсиқларни йўқотади. Чегаралар хавфсизлик муаммоси эмас, балки ҳамкорлик масаласи бўлади”, дейди у.

Туркиялик экспертнинг таъкидлашича, чегараларнинг очилиши минтақадаги давлатлар ва халқларнинг яқинлашиши, ўзаро мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиши ва муносабатларнинг мустаҳкамланишига, халқлари бир-бирини таниган давлатлар ўртасидаги узилмас ришталар янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Шубҳасиз, бу ҳолатни давлатлар ўртасидаги яқинлашув ва ишончнинг тасдиғи сифатида кўриш мумкин.

Юқоридагилар билан бирга, Ўзбекистоннинг давлат чегараларини белгилаш жараёни фаоллашгани ҳақидаги саволга муносабат билдирар экан, Меҳмат Сейфеттин Эрол 2016 йилдан буён минтақа давлатлари ўртасида чегара муаммоларини ҳал этиш бўйича музокаралар жадаллашиб, катта муваффақиятларга эришилганини кўриб турганини ва бу, албатта, тасодиф эмаслигини алоҳида таъкидлайди.

“Минтақада чегараларни аниқлашда БИРИНЧИ ҚAДAМ ЖУДA МУҲИМ бўлди ва Шавкат Мирзиёев ўша биринчи қадамни қўйди.  Тошкент маъмурияти чегараларни белгилашда давлатлар суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳисобга олган ҳолда бутун минтақа манфаатини ҳисобга олгани янги жараённинг муваффақиятида катта ўрин тутди”, дейди турк эксперти.