Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Бош консулхонада фаол ватандошлар ва диаспора ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди


Бош консулхонада фаол ватандошлар ва диаспора ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди

ИСТАНБУЛ, 6 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонасида «Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик», «Ўзбек аёлларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш», «Елкадош» жамиятлари, диаспора ташкилотлари раҳбарлари, Ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги вакили ва ватандош тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Бош консул мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, унинг хориждаги ватандошларга таъсири, истиқболдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни ўртоқлашди.

Учрашувда чоғида Туркиянинг табиий офат ҳудудларидан эвакуация қилинган фуқароларни Ўзбекистонга юбориш, зилзила оқибатларидан жабр кўрган қардош турк халқига ёрдам кўрсатиш масалалари хусусида ҳам фикр юритилди.

Бўлиб ўтган мулоқот якунида ватандошлар билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, миллий байрамларимиз ва муҳим саналар муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни биргаликда уюшқоқлик билан ўтказишга келишиб олинди.