Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядан муносабат: Ўзбекистонда амалга ошириладиган конституциявий ислоҳотлар Янги Ўзбекистоннинг демократик ривожланишига мустаҳкам замин яратади


Туркиядан муносабат: Ўзбекистонда амалга ошириладиган конституциявий ислоҳотлар Янги Ўзбекистоннинг демократик ривожланишига мустаҳкам замин яратади

АНҚАРА, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ходимлари Туркиянинг Синоп ва Чанкири вилоятларига ташриф буюриб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларга бағишланган тақдимотлар уюштирди, деб бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Жумладан, Синоп вилояти губернатори ўринбосари Абдуллах Шахин, Чанкири вилояти губернатори ўринбосари Режеп Юксел, вилоят маданият ва туризм бош бошқармаси директори Муҳаррем Оважикли, маданият ва ижтимоий масалалар бўйича бош бошқармаси директори Этҳем Йенигюрбюз билан учрашувлар ўтказилди. Улар давомида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг-қамровли ислоҳотларнинг ижобий натижалари тақдим этилди.

Шунингдек, Туркия савдо-саноат палаталари ва биржалари иттифоқи Синоп ва Чарнкири вилояти бошқармасида маҳаллий ишбилармонлар ва инвесторлар учун кенгайтирилган тақдимот ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама савдо-иқтисодий соҳадаги кўрсаткичлар, мамлакатимизда турк инвесторларига яратилган шарт-шароитлар ҳамда республикамизнинг сармоявий салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар инсон ҳақ-ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя, экологик ҳуқуқлар, таълим ва ёшларни қўллаб қувватлаш, парламент ролини янада кучайтириш каби кўплаб йўналишларда кўзда тутилгани таъкидланди.

Чанкири вилояти Савдо саноат палатаси бошқарув кенгаши раиси Х.Челиктен Ўзбекистонда Туркия инвесторлари учун яратилган шароитлар маҳаллий ишбилармонлар орасида катта таассурот қолдирганини билдирди.

Туркия Кичик ва ва ўрта корхоналарни ривожлантириш ва ёрдам идораси «KOSGEB»нинг Синоп вилояти раҳбари М.Байрак Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг халқ томонидан кучли қўллаб-қувватланаётганини юқори баҳолади. «Референдум демократиянинг ва халқ иродасининг изҳор этилишининг энг юксак кўринишидир. Ўзбекистон ҳукумати мамлакат Консутитуциясига ўзгартиришларни Парламент томонидан кўпчилик депутатлар овози билан ҳам кирита оларди, аммо мазкур ислоҳотнинг референдум шаклида, халқ билан ҳамкорликда амалга оширилиши, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ҳақиқий демократик давлат, Президент Шавкат Мирзиёев– халқ дарди билан яшаётган Янги Ўзбекисон етакчиси эканлигини жаҳон хамжамиятига яна бир бор намоён этди», - деди у.

Бундан ташқари, Чанкири вилояти Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш идораси координатори Махмут Орал Ташчи ҳам Ўзбекистондаги конституциявий ўзгартишларни қўллаб-қувватлашини билдирди. Унинг айтишича, жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистонда амалга ошириладиган Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум Янги Ўзбекистоннинг демократик ривожланишига ва авлодлар ёрқин келажагига мустаҳкам замин яратади.