Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консули Туркия ОАВга мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳотлар мавзусида интервью берди


Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консули Туркия ОАВга мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳотлар мавзусида интервью берди

 ИСТАНБУЛ, 3 апрель. /«Дунё» АА/.  Туркиянинг «Демирорен» ахборот агентлиги мамлакатимизнинг Истанбулдаги бош консули Амирсаид Аъзамхўжаев билан Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларга  бағишлаган  интервью  эълон қилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Суҳбатда Конституциявий қонун лойиҳаси матни мамлакат мустақилликка эришганидан бери биринчи маротаба умумэътироф этилган ҳуқуқ асосида  65 фоизга янгилананаётгани таъкидланган. «Буларнинг барчаси, аслида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилда ҳокимият тепасига келганида бутун мамлакат бўйлаб бошланган чуқур ислоҳотлар жараёнининг натижасидир, - дейди Ўзбекистон бош консули. - Янгиланаётган Конституциямизга киритилган ўзгартишлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, фуқароларнинг шахсий ҳаёти ва ҳибсга олиш шароитлари билан боғлиқ жиддий янгиликларни ўз ичига олади».

 Нашрда қайд этилишича, Бош консул 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумни «жуда муҳим» деб таърифлаган. Янгиланган Конституция матнида инсон барча ижтимоий муносабатларда биринчи ўринга қўйилиши ва давлатнинг фуқароларга хизматкори эканлиги ҳақидаги тушунча чуқур акс этиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан, кўриб чиқилаётган референдум бу йил Ўзбекистон фуқаролари ҳаётида муҳим бурилиш нуқтаси бўлиши аниқ, дейди дипломат.

 Суҳбатда, шунингдек, ўзгартишлар киритилаётган Конституция матни бевосита ўзбек халқи томонидан қабул қилинган таклифлар асосида тайёрланганлигини қайд этилган.

«Бир йилга яқин давом этган муҳокамалар натижасида 220 мингдан ортиқ таклифлар қабул қилинди ва уларнинг қарийб 30 фоизи янги Конституцияда ўз аксини топди,- дея таъкидлайди Бош консул. - Конституциямизга киритилган ўзгартиришлар инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, фуқароларнинг шахсий ҳаёти ва қамоқда сақлаш шароитларига оид жиддий янгиликларни ўз ичига олади. Таълим ва соғлиқни сақлаш хизматлари каби муҳим соҳаларда фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини қамраб олувчи қоидалар ҳам сезиларли даражада кенгайтирилди. Ёшлар, болалар ва аёллар ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлиши таъкидланди».

 Бундан ташқари,  интервьюда янги матнда ногирон фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани, биринчи маротаба фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилгани қайд этилган.