Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркия оммавий ахборот воситаси саҳифасида замонавий Ўзбекистон мавзуси


Туркия оммавий ахборот воситаси саҳифасида замонавий Ўзбекистон мавзуси

ИСТАНБУЛ, 7 апрель. /«Дунё» АА/. “EnPolitik” сайти саҳифасида “Ўзбекистонда янги Конституция билан эришиладиган муваффақиятлар” (“Özbekistan’da yeni Anayasa ile birlikte elde edilecek kazanimlar”) сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Туркиядаги “Келажак” партияси раҳбарининг маслаҳатчиси, профессор доктор Салиҳ Айнурал қаламига мансуб мазкур мақола Иккинчи жаҳон уруши даврида Германияда ташкил этилган Туркистон легиони аскарлари томонидан давлат мадҳияси сифатида куйланган “Гўзал Туркистон” мадҳияси 104 йилдан кейин биринчи марта Ўзбекистон мустақиллик кунида янграгани, мамлакатимизда одамлар ўзларининг диний-расм-русумларини эркин бажаришаётгани ҳақидаги маълумотлар билан бошланган.

Мақолада Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганидан кейин Ўзбекистонда кўплаб муҳим ўзгаришлар юз бергани, мамлакатимизнинг ташқи дунёга очилгани, юртимиз сайёҳлик салоҳиятини муносиб равишда баҳолаб бўлмаслигининг энг муҳим сабабларидан бири бўлган виза чекловлари қисман бекор қилингани, қисқа вақт ичида турар жойлар икки баравар миқдорда кўпайтирилгани, чет эл капиталининг мамлакатга эркин кириши рағбатлантирилишига доир батафсил маълумотлар турк ўқувчиларининг эътиборига ҳавола қилинган.

Унда, шунингдек, Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлгани, олдинги даврга нисбатан мамлакатимизда янада кўпроқ демократик бошқарув ёндошуви амалда қўлланаётгани алоҳида қайд этилган.

Мақолада мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган умумхалқ референдумига доир маълумотлар ҳам ўз аксини топган. “2023 йил 30 апрель куни референдумга тақдим этиладиган янги Конституцияда Ўзбекистон халқига ўз фикрини эркин ифода этиш имконини берадиган, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маданий жиҳатдан янада юксалтиришга имкон берадиган қонун моддалари мавжудлиги ҳақиқатдан ҳам қувонарли ҳолдир”, деб ёзади EnPolitik” сайти.

Шунингдек, мақолада ижтимоий давлат тушунчаси янги Конституция билан мустаҳкамланаётгани, ногиронларнинг жамиятга интеграциялашуви тезлашаётгани, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенгайтирилаётгани ҳамда бошқа муҳим ўзгариш ва қўшимчаларга оид батафсил маълумотлар қаламга олинган.