Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва ТДТ бош котиби ташкилотда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишларининг амалга оширилиши юзасидан фикр алмашдилар


Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва ТДТ бош котиби ташкилотда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишларининг амалга оширилиши юзасидан фикр алмашдилар

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашув ўтказди, деб хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

 

ТИВ маълумотига кўра, ТДТда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишларининг амалга оширилиши ҳамда кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Президентининг Ташкилот саммитлари доирасида илгари сурган ташаббусларини ҳаётга татбиқ этиш муҳимлиги қайд этилди.

Бош котиб Ўзбекистон муҳим сиёсий жараёнлар арафасида турганини таъкидлаб, конституциявий ислоҳотлар республиканинг жадал ривожланиши йўлидаги муҳим қадам бўлишига ишонч билдирди.