Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти Берлинга жўнаб кетди


Ўзбекистон Президенти Берлинга жўнаб кетди
 

 02.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралар, шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Германия пойтахтидаги Янги музей ва Жеймс Симон галереясида очиладиган “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Александр Македонскийдан Кушонлар империясигача” номли кўргазма билан танишиш кўзда тутилган.