Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдум натижалари Туркия ОАВ нигоҳида


Ўзбекистон Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдум натижалари Туркия ОАВ нигоҳида

ИСТАНБУЛ, 11 май. /«Дунё» АА/. Туркиянинг  www.vestiturkey.com веб-сайтида «Референдум – Ўзбекистон учун янги давр» сарлавҳали  мақола  жойлаштирилди, деб  хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

 

Унда жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Конституциясига  ўзгартишлар  киритиш бўйича референдум натижалари,  халқаро кузатувчиларнинг баҳоси, янгиланган Асосий қонуннинг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги батафсил маълумотлар ўқувчилар  эътиборига  ҳавола қилинган.

Нашрда Ўзбекистонда ўтказилган референдум демократик тамойиллар асосида бўлиб  ўтгани  алоҳида  қайд этилган.

«Ўзбекистоннинг Конституциявий  қонун лойиҳасини референдум участкаларига келганларнинг 90 фоизидан ортиғи қўллаб-қувватлади, -  деб ёзади мақола муаллифи. - Республика Марказий сайлов комиссияси референдумда  овоз бериш  ҳуқуқига  эга бўлган  фуқароларнинг  84 фоиздан кўпи иштирок этганини маълум қилди. Халқаро кузатувчилар овоз бериш  жараёнлари очиқ ва халқаро тамойиллар асосида, ҳеч қандай қонун бузилишларсиз ўтганини таъкидлади».

Материалда Ўзбекистонда ўтказилган референдумнинг якуний натижалари ҳақидаги маълумотлар  ҳам  ўрин  олган.

«Марказий сайлов комиссияси янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси бўйича референдумнинг якуний натижаларини эълон қилди. Унга кўра, референдумда иштирок этган сайловчиларнинг 90,21 фоизи Конституцияни ўзгартиришни ёқлаб овоз берди. Шундай қилиб, Ўзбекистон Конституциясида «дунёвий ва ижтимоий давлат»га алоҳида эътибор қаратилди, ўзбек халқининг фаровон келажагини кафолатлаш учун бозор тизими инфратузилмаси мустаҳкамланди, демократлаштириш жараёни тезлашди», дея қайд этади  манба.

Нашрда референдум туфайли давлатнинг ижтимоий мақоми Конституция даражасида мустаҳкамлангани алоҳида қайд этилган. «Шундай қилиб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Учинчи Ренесанс даврини бошидан кечираёган мамлакат Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида муҳим босқични босиб ўтди», деб ёзади www.vestiturkey.com.