Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Президент бошқарув тизими ва ҳокимият органлари ислоҳ қилинган Ўзбекистонда ўз ваколатларини қисқартириб, айни вақтда янги тизимнинг имкон қадар тезроқ жорий этилиши тарафдоридир


Туркиядан муносабат: Президент бошқарув тизими ва ҳокимият органлари ислоҳ қилинган Ўзбекистонда ўз ваколатларини қисқартириб, айни вақтда янги тизимнинг имкон қадар тезроқ жорий этилиши тарафдоридир

АНҚАРА, 13 май. /«Дунё» АА/. Aнқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази (ANKASAM) директори проффессор Меҳмет Сейфеттин Эрол  «Дунё» АА учун  интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан ўтказган мулоқоти  ҳақидаги фикрларини  билдирди:

 

- Авваламбор, 30 апрель куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган референдумда ўз хохиш-иродасини намоён этган ўзбек халқини ҳамда ушбу муҳим сиёсий тадбир натижасида «инсон-жамият-давлат» тамойили доирасида улкан ўзгариш жараёнига йўл очган мамлакат раҳбариятини табриклайман.

Шубҳасиз, Ўзбекистон ушбу референдум билан келажакда халқаро ҳамжамиятда мустаҳкам ўрин эгаллашини бутун дунёга эълон қилди ва кучли Конституцияга эга кучли давлат ҳамда жамият барпо этиш йўлида муҳим қадам ташлади. Шу нуқтаи назардан 30 апрель Янги Ўзбекистон келажаги учун илк марра сифатида тарихга кирди десак муболаға бўлмайди.  Энди ўзбек халқи ўз иродасини олтин ҳарфлар билан тарихда қоладиган иккинчи муҳим маррадан ўтиш нуқтасида турибди.

Албатта, янгиланган Конституция бўйича  референдум билан «Менинг Конституциям – менинг давлатим» тамойили асосида келажак сари муҳим қадам қўйган Ўзбекистон, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида яна бир муҳим сайлов жараёнини бошлади.

Мазкур сайловларни ўтказиш тўғрисидаги қарор, энг аввало, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 30 апрелдаги мамлакат халқининг хоҳиш-иродаси, қарори ва умидларини тўғри англаб, уларни юксак ҳурмат қилганини кўрсатади.

 Ўзбекистон  етакчиси муддатдан олдин Президентлик сайловини ўтказиш қарори билан ваколат муддати яна 3,5 йил борлигига қарамай, ўзбек халқининг буюк манфаатлари йўлида ўз лавозимидан воз кечиш лозимлигини ва янги жараёнга кўра, янги раҳбар ваколатини тасдиқлаш зарурлигига қатъий ишонди.

Ушбу қарор Ўзбекистонни «суверен, ижтимоий, ҳуқуқий, демократик ва дунёвий давлат» ўлароқ барпо этиш жараёнига яна бир улкан ҳисса қўшади ва мамлакатда олий ҳокимият Қонун ва Конституция бўлиши зарурлигини намоён этди.

Зеро, Президент бошқарув тизими ва ҳокимият органлари ислоҳ қилинган Ўзбекистонда ўз ваколатларини қисқартириб, айни вақтда янги тизимнинг имкон қадар тезроқ жорий этилиши тарафдоридир. Бу эса - қатъият ва изчиллик белгиси ҳисобланади.

9 июль куни Ўзбекистонда давлат ва миллат бирлиги доирасида келажак сари қўйиладиган муҳим қадамлар учун мустаҳкам пойдевор қўйилади  ва ўзбек халқи, шубҳасиз, тўғри  танловни  амалга  оширади.