Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти Туркия Президентини умумхалқ сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади


Ўзбекистон Президенти Туркия Президентини умумхалқ сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади
 

 15.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади. Уларнинг якунларига кўра, сайловчиларнинг кўпчилиги амалдаги Президент ва Республика иттифоқи овоз берган.

Овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи Президент Режеп Таййип Эрдоған раҳбарлигида амалга оширилаётган сиёсий янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотларни кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани алоҳида таъкидланди.

Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш бўйича фаол ишларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.