Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Пойтахтимизда «Tashkent Law Spring» III Халқаро юридик форуми ўз ишини бошлади


Пойтахтимизда «Tashkent Law Spring» III Халқаро юридик форуми ўз ишини бошлади

ТОШКЕНТ,  17 май.  /«Дунё» АА/. Бугун пойтахтимизда «Tashkent Law Spring» III Халқаро юридик форуми ўз  ишини  бошлади, деб хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

 

Форум «Фундаментал ҳуқуқлар  ва  барҳаёт қадриятлар» асосий мавзусида  бўлиб ўтаяпти.

  III Халқаро  ҳуқуқ форумида Буюк Британия, Германия, Россия,  Туркия, Швеция, Япония ва бошқа давлатларнинг қонунчилик ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги етакчи экспертлари иштирок этмоқда.

Тадбир  дастуридан  ялпи мажлислар, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва онлайн тақдимотлар  ўрин олган.

Форум доирасида 20 дан зиёд мамлакатдан 600 лан ортиқ  иширокчи қатнашиб,  16 та муҳокама ссессиялари давомида 132 маъруза тингланади. Уларда ҳуқуқий соҳани  ривжлантиришнинг долзарб  масалалари бўйича хорижий экспертлар чиқишларини кузатиш мумкин.

Анжуман  ўз ишини 18  май кунига  қадар  давом  эттиради.