Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан шерикликнинг асосий йўналишларини қайд этди


Ўзбекистон Президенти Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан шерикликнинг асосий йўналишларини қайд этди
 

 19.05.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни тадбирлари доирасида Сиань шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди.

Ўзбекистон билан ушбу нуфузли халқаро молия институти ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда банк билан муносабатлар жадал суръатда ривожланаётгани – инвестициявий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар портфели 2 миллиард доллардан ошгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда камбағалликка қарши курашиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, хусусий секторни ривожлантириш борасидаги дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Янги Шериклик дастурини тез фурсатда қабул қилиш ва йирик қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.