Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

ЎзХДП Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун номзодни тасдиқлади


ЎзХДП Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун номзодни тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 29 май. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг (ЎзХДП) XIII қурултойида 9 июль кунига белгиланган муддатидан илгари сайловда партия етакчиси Улуғбек Иноятовни Президентликка номзод этиб тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Эслатиб ўтамиз, партиянинг 12 май куни бўлиб ўтган пленумида Улуғбек Иноятов президентликка номзод сифатида кўрсатилган эди. Шундан сўнг у сайловда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни тақдим этиб, рухсат олди.

Қурултой давомида партия номзоднинг Дастури ҳам тасдиқланди.

Номзод дастурида кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик ва халқ ҳокимиятчилиги мезонларига мос келадиган демократик ижтимоий давлатни барпо этишдир, дейилади манбада.

Дастурда давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш йўналишларида 100 га яқин таклиф ва ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Дастурда очиқлик ва миллий манфаатлар устуворлигига асосланган конструктив ташқи сиёсат масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Қурултой делегатлари номзод дастури Халқ демократик партиясининг устувор дастурий ғоя ва мақсадларига мос эканини, дастурда партия электорати, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами ҳуқуқ ва манфаатлари биринчи навбатда ҳисобга олингани қайд этишди.