Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

«Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган амалдаги Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади


«Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган амалдаги Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади

ТОШКЕНТ, 1 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 31 май куни бўлиб ўтган VIII съезди делегатлари 9 июль куни муддатидан илгари бўладиган Президент сайловларида ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга келишиб олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

«Миллий тикланиш» 13 май куни Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.

«Миллий тикланиш» демократик партияси ўз олдига қўйган сиёсий мақсадларига эришиш йўлида узоқ вақтдан бери ЎзЛиДеП билан ҳамкорлик қилиб келмоқда ва узоқ йиллар парламентдаги «Демократик кучлар блоки» сафида ҳамжиҳатликда фаолият кўрсатиб келмоқда.

Партия съездида сайловолди ташвиқоти жараёнида номзодни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам қатор вазифалар белгилаб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз етакчиси Улуғбек Иноятов, «Адолат» социал-демократик партияси  Робахон Махмудова, Экологик партия Абдушукур Хамзаевни Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида кўрсатган эди.