Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Қирғизистонга ташриф якунланди


Қирғизистонга ташриф якунланди
 

 02.06.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига амалий ташрифини якунлади.

Бугун давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель билан музокара ўтказди ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди.