Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири янги тайинланган Туркия ТИВ раҳбарини телефон орқали табриклади


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири янги тайинланган Туркия ТИВ раҳбарини телефон орқали табриклади

Ўзбекистон ташқи ишлар  вазири Бахтиёр Саидов кеча Ҳакан Фиданни Туркия ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани муносабати билан телефон орқали табриклади, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

«Қадрли биродарим Ҳакан Фидан жанобларини Туркия ташқи ишлар вазири этиб тайинлангани муносабати билан телефон орқали табриклаб, уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилдик,- деб  ёзди  Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм каналида. - Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган улкан кун тартибига алоҳида тўхталиб ўтдик ва Ўзбекистон-Туркия алоқаларини янада ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишга тайёрлигимизни қайд этдик.