Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон-Қатар муносабатларида янги саҳифа очган муҳим воқеа


Ўзбекистон-Қатар муносабатларида янги саҳифа очган муҳим воқеа
 

 06.06.2023

Қатар Амирининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.

Кеча давлат раҳбарлари Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар. Бугун самарали музокаралар ўтказиб, уларда кўп қиррали ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини белгилаб олдилар, икки томонлама муносабатларни янги даражага олиб чиқишга келишиб олдилар.

Ташриф доирасидаги тадбирлар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий хайрлашдилар.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.