ТОШКЕНТ, 13 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси (МСК) ҳузурида «Call-center» ишга туширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
МСК маълумотига кўра, «Call-center» орқали Ўзбекистон Республикаси сайловига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.
«Call-center» рақами: 1200.
1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.