ТОШКЕНТ, 13 июнь /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
12 июнь куни Халқ демократик партиясидан давлат раҳбарлиги учун номзод Улуғбек Иноятов Самарқанд вилоятида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасида, «Адолат» социал-демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Робахон Махмудова Сурхондарё вилоятида, Экологик партиядан Ўзбекистон Президентлигига номзод Абдушукур Хамзаев Навоий вилоятида сайловчилар билан мулоқот ўтказди.
Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.