Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ватандошлар диққатига: «Дунё» АА сайтида Ўзбекистон Президенти сайловларини ўтказувчи хорижий давлатларда жойлашган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харита эълон қилинди


Ватандошлар диққатига: «Дунё» АА сайтида Ўзбекистон Президенти сайловларини ўтказувчи хорижий давлатларда жойлашган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харита эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 14 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Президент сайловларида бошқа давлатларда яшовчи ватандошларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Сайлов участкалари ишини элчихоналар маслаҳатчилари ва ходимлари, консуллар ҳамда ватандошлар амалга оширади.

«Дунё» АА томонидан хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харитаси ишлаб чиқилди. Овоз бериш учун энг яқин сайлов участкаси ҳақидаги маълумотни юқорида кўрсатилган ҳаволадан олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказилган референдум чоғида «Дунё» ахборот агентлиги томонидан ишлаб чиқилган интерактив харитасидан хориждаги юз минглаб фуқароларимиз фойдаланган эди.