ТОШКЕНТ, 14 июнь /«Дунё» АА/. Ўзбекистаннинг олий давлат лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
13 июнь куни Халқ демократик партиясидан давлат раҳбарлиги учун номзод Улуғбек Иноятов Сурхондарё вилоятида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида, «Адолат» социал-демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Робахон Махмудова Қашқадарё вилоятида, Экологик партиядан Ўзбекистон Президентлигига номзод Абдушукур Хамзаев Навоий вилоятида сайловчилар билан мулоқот ўтказди.
Бугун Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.