ТАШКЕНТ, 15 июня. /ИА «Дунё»/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, суҳбат чоғида Афғонистондаги бугунги вазият ва халқаро ҳамжамият, шунингдек, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Хусусан, томонлар афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва терроризмга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.
Туркия элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этишдаги муҳим ўрнини таъкидлади.