Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий ташриф билан Эронда бўлади


Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий ташриф билан Эронда бўлади
 

 17.06.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан 18 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Теҳрон шаҳрида Эрон Президенти Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбари оятуллоҳ Сайид Али Хоманеий билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Музокараларда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ҳамда устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.