Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президентининг Эронга ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилаб берди


Ўзбекистон Президентининг Эронга ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилаб берди
 

 18.06.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди.

Ташриф давомида Ўзбекистон раҳбари Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ҳамда мамлакатнинг Олий диний раҳбари Саид Али Хоманеий билан учрашув ўтказди.

Олий даражадаги музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

“Меҳробод” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири Аббос Алиободий ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.