Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Анқарада бўлажак муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёнларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди


Анқарада бўлажак муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёнларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

АНҚАРА, 19 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси  томонидан Туркиянинг етакчи «ақл марказ»ларидан бири – Анқара инқироз ва сиёсат тадқиқотлари маркази «ANKASAM» билан ҳамкорликда бўлажак муддатидан  илгари  Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёнларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Туркиянинг етакчи олим ва экспертлари, жумладан Анқара шаҳрида жойлашган университетларнинг профессор-ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчилари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда кечаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, муддатидан  илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари, жумладан, бўлажак сиёсий тадбирда мамлакатимизда рўйхатга олинган 5 та партиядан 4 нафар номзод иштирок этиши режалаштирилгани ҳақида ҳамда номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастурлари тақдим этилди.

Тадбир иштирокчилари сўнгги 7 йилда Ўзбекистонда эришилган ютуқларни, жумладан, қўшни ва минтақа давлатлари билан олиб борилаётган оқилона ташқи сиёсат, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ички инфратузилмани яхшилаш, кичик бизнеснинг ролини ошириш ва қўллаб-қувватлаш, туризмни ривожлантириш ва ОАВ эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотларни эътироф этдилар.

«ANKASAM» маркази раҳбари Меҳмет Сейфеттин Эрол  ўз  чиқишида  жорий йил 30 апрель куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Конституциямизга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми Ўзбекистондаги асрга татигулик 7 йилнинг мантиқий инъикоси бўлганини таъкидлади.

«Табиийки янгиланган Бош қомус давлат олдида янги вазифаларни қўйди. Янгиланган Конституция дегани бу янгича фикрлар, янги ғоялар, янги марралар сари янада илғор одимлаш деганидир. Донишманд ўзбек халқи чуқур англаган ҳолда ана бир бор оқилона қарор қабул қилди. 9 июль куни муддатдан илгари Президент сайлови ўтказилиши белгиланди. Яъни, Президент Шавкат Мирзиёев ўз лавозимининг қонуний ваколат муддати якунланишини кутмади, Янгиланган Конституция асосидаги янги тизимда кимнинг президент бўлишини халқнинг ўзи танлаб олиши учун имконият яратиб берди. Бу таъбир жоиз бўлса, фидойиликнинг олий намунаси, бу ҳамманинг ҳам қўлидан келмайдиган катта жасорат», - деди у.