ТОШКЕНТ, 20 июнь. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) бугун бўлиб ўтган мажлисида муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти cайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари ва вақти тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мажлисда муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилиши юзасидан қарор қабул қилинди. Унга кўра, муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнь куни бошланиб 2023 йил 5 июль куни якунланиши белгиланди ва сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этиши қайд этиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари тузилган.