Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар 20 июнь куни Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилоятларида cайловчилар билан учрашувлар ўтказди


Ўзбекистон Президентлигига номзодлар 20 июнь куни Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилоятларида cайловчилар билан учрашувлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 21 июнь /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Кеча Халқ демократик  партиясидан  давлат раҳбарлиги учун номзод Улуғбек Иноятов Фарғона вилоятида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Робахон Махмудова Хоразм вилоятида сайловчилар билан мулоқот ўтказди.

Бугун Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.