ТОШКЕНТ, 27 июнь /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Кеча Халқ демократик партиясидан давлат раҳбарлиги учун номзод Улуғбек Иноятов Бухоро вилоятида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида, «Адолат» социал-демократик партиясидан давлат раҳбарлиги учун номзод Робахон Маҳмудова Сирдарё вилоятида «Экологик» партиядан Ўзбекистон Президентлигига номзод Абдушукур Хамзаев Тошкент вилоятида сайловчилар билан мулоқот ўтказди.
Бугун Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.