ТОШКЕНТ, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Эртага муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар учун сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссия қарорига кўра, муддатидан олдин овоз бериш 2023 йил 28 июнда бошланиб 5 июль куни якунланади. Муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.
Муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлов 9 июль куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари тузилди.