ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссияси (МСК) муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
МСК маълумотига кўра, 1 июль ҳолатида жами 376623 нафар сайловчилар мамлакатимида ва хорижда муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаландилар.
Шундан мамлакатимиз ҳудудида 275 592 нафар ва хорижда 101 031 нафар сайловчи овоз берди.
Муддатидан олдин овоз бериш жараёни жорий йил 5 июлга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Овоз бериш учун энг яқин сайлов участкаси ҳақидаги маълумотни «Дунё» АА томонидан хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харитасидан олишингиз мумкин.