Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар 3 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятида cайловчилар билан учрашувлар ўтказди


Ўзбекистон Президентлигига номзодлар 3 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятида cайловчилар билан учрашувлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 4 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Кеча Кеча Халқ демократик  партиясидан  Ўзбекистон  Президентлигига номзод Улуғбек Иноятов Қорақалпоғистон  Республикасида,  «Экологик» партиядан давлат раҳбарлигига номзод Абдушукур Хамзаев Андижон вилоятида сайловчилар билан мулоқот ўтказди.

Бугун Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.