Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президентлигига номзодлар 4 июль куни Хоразм, Жиззах ва Фарғона вилоятларида cайловчилар билан учрашувлар ўтказди


Ўзбекистон Президентлигига номзодлар 4 июль куни Хоразм, Жиззах ва Фарғона вилоятларида cайловчилар билан учрашувлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 5 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Кеча Халқ демократик  партиясидан  Ўзбекистон  Президентлигига номзод Улуғбек Иноятов Хоразм вилоятида,  «Адолат» социал-демократик партиясидан давлат  раҳбарлиги учун  номзод Робахон Махмудова Жиззах вилоятида  «Экологик» партиядан Ўзбекистон Президентлиги учун номзод Абдушукур Хамзаев Фарғона вилоятида сайловчилар билан мулоқот ўтказди.

Бугун Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.